Жорий йилнинг октябрь ойида Туркияда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади

янв 25 / 2019

alt

Жорий йилнинг 23 январь куни Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков Туркиянинг Анқара шаҳрида Туркия Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Ахмад Халук Дурсун билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилган.

Музокара чоғида Туркияда Ўзбекистон маданияти кунлари ҳамда Ўзбекистонда Туркия маданияти кунларини ўтказиш, шунингдек, ҳар икки давлатда ҳам маданият марказларини ташкил этиш, маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, 2019 йилнинг октябрь ойида Туркияда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказишга келишиб олинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *