Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси этиб тайинланди

ноя 11 / 2019

alt

Машҳур француз актёри Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов журналист ва блогерлар билан учрашувда маълум қилди.

“Холис фикр” телеграм каналининг ёзишича, Ташаббус Жерар Депардьенинг ўзидан чиққан. У Ўзбекистоннинг туризм тарғиботини Франциядан ташқари, Европа давлатларида ҳам олиб бориш ниятида экан.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг ўн тўртта туризм элчиси фаолият юритяпти. Шундан олтитаси шу кунларда мамлакатимизда бўлиб турибди. Улар «Ипак йўлида туризм» йигирма бешинчи сайёҳлик кўргазмаси очилишида қатнашиши кутилмоқда.

Ҳозир Жерар Депардье Ўзбекистон ҳақидаги 52 дақиқалик фильми учун Самарқандда суратга олиш ишлари билан банд экан.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *