Жанна Фрискени даволаш учун йиғилган хайрия пуллари қаерга сарфлангани аниқланмоқда

янв 27 / 2016

alt

Гап хайрия учун йиғилган 21 млн.рубль ҳақида кетмоқда.

Тергов қўмитасидаги манбанинг сўзларига кўра, ушбу пулларнинг тақдири бўйича сўров юборилган банкдан қуйидагича жавоб олинган: хонанданинг отаси Владимир Фриске пул ўтказиш ёки пулни ечиб олиш ишларини қилмаган, бироқ унинг турмуш ўртоғи Дмитрий Шепелев ҳисобдан хорижий банк ҳисобига 3 марта пул ўтказган. Хусусан, у 170 минг долларни Германия, 104 минг долларни Нью-Йорк ва 180 минг долларни Лос-Анжелесдаги ҳисоб рақамларига ўтказган.

Хайрия маблағлари тиббиёт ташкилотларининг банк ҳисобига ҳам ўтказилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Чунки пул ўтказмалари айнан Жанна даволанган мамлакатларга амалга оширилган. Бироқ чиндан ҳам шундай бўлганини аниқлаш вазифаси турибди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда, шу боис Шепелевни сўроққа чақиришмаган.

Агарда маблағлар ўғирлангани аниқланса, жиноят иши қўзғатилиб, 8 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Жанна Фриске 2015 йил 16 июнь куни мия саратони хасталигидан 41 ёшида оламдан ўтган эди.

Манба: ntv.ru

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *