Юртимизда Қирғизистон маданият кунлари бўлиб ўтмоқда

окт 25 / 2018

– 24-28 октябрь кунлари Ўзбекистонда Қирғизистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда

– Делегация Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейига ташриф буюрди

alt

Жорий йилнинг 24-28 октябрь кунлари Ўзбекистонда Қирғизистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир доирасида 24 октябрь куни Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейига Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазири в.в.б. Б. Секинов бошчилигидаги 50 нафардан иборат делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

alt

Делегациянинг музейга ташрифи давомида ўзбек халқи амалий санъатининг каштачилик, кулолчилик, гиламдўзлик, ёғоч ўймакорлиги каби намуналаридан баҳраманд бўлиш билан бирга музей хақида керакли маълумотларга ҳам эга бўлишди.

alt

Шу билан бирга музейнинг мусиқий жамоаси ўзиниг ўзбек миллий куй ва қўшиқлари билан ташриф буюрган меҳмонларни хушнуд этишди. Қирғизистон Республикаси делегациясида Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандчилигига бўлган қизиқиш янада ортди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *