"Юлдузча" лойиҳасининг биринчи саралаш босқичи тасвирга олинди

июл 29 / 2016

alt

"Юлдузча" болалар вокал телевизион танловида Ўзбекистон бўйлаб 4 мингдан зиёд болалар иштирок этди. Унда эстрада, миллий ва академик йўналишлар бўйича энг яхши овоз эгалари саралаб олинди. Юздан ортиқ ўғил-қизлар танловнинг биринчи босқичидан ўтишди, улар тез кунда ўзларини экранда томоша қиладилар.

Биринчи саралаш босқичидан ўтган ҳар бир иштирокчи учун ижодий гуруҳ мураббийлари томонидан алоҳида машғулотлар ўтказилди. Уч ҳафта ичида ёш истеъдод соҳиблари В.А Успенский номидаги Республика махсус мусиқа академик лицейи педогогларидан маҳорат дарсларини олишди. Ўқиш билан бир қаторда иштирокчилар учун экскурсиялар ва бошқа кўнгилочар томошалар уюштирилди.

alt

alt

alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *