Юлдуз Усмонова туғилган кунини яқинлари ва дўстлари қуршовида нишонлади

дек 12 / 2018

alt

Актриса Ҳалимахон Иброҳимова Instagram’даги саҳифасида Юлдуз Усмонованинг туғилган кунида олинган видеони жойлаштирди.

Видеода Юлдуз Усмоновага яқинлардан чиройли торт тақдим этилганлигини кўриш мумкин. Торт устида 19 рақами тасвирланган шағамлар ҳам бор.

alt

“19 бахориз муборак”, - деб ёзган актриса ўз саҳифасида.

Видео остида ўзбекистонликлар кўплаб табрик сўзларини ёзишмоқда.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 1963 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. Юлдуз Усмонова Тожикистон ва Туркманистон халқ артисти ва Қозоғистон хизмат кўрсатган артист унвонларига эга.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *