Youtubeда Ўзбекистон ҳақида реклама ролиги намойиши бўлиб ўтди. Сюжети Аловуддиннинг янги саргузаштларига бағишланган.

дек 14 / 2019

alt

Ролик тарихий жанрда сўратга олинган бўлиб, унинг сюжети Аловуддиннинг янги саргузаштларига бағишланган. Бош ролида экстремал актер, паркурчи Кален Чен.

alt

alt

Ролик YouTube’нинг devinsupertramp каналида намойиш этилиб, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини АҚШ ва бошқа хорижий мамлакатларда янада кўтаришга хизмат қилади.

Ролик жорий йилнинг август охирида Туризм давлат қўмитаси таклифига биноан америкалик видеорежиссёр Дэвин Грэм томонидан Хива ва Бухоро ноёб тарихий обидалар манзараларида сўратга олинди.
 

Роликни қуйидаги ҳавола кўриш мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=JPQNm2d3QIQ


alt

alt

alt

Дэвин Грэм (Devin Graham)
– америкалик видеорежиссёр, YouTube’нинг devinsupertramp каналида экстремал спорт турлари тўғрисида видеороликларини яратади ва намойш этади. Унинг канал аъзоларининг сони 5 миллиондан ортиқ.

Кален Чэн (Calen Chan) — таниқли экстремал актер-паркурчи. Хитойда Тяньмэнь  тоғида қурилган 300-метрли мураккаб трассани уддалангани ҳақида видео олганидан сўнг жаҳонга машҳур бўлди.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *