Ёдгор Саъдиевнинг турмуш ўртоғи вафот этди
Бу ҳақда qalampir.uz хабар берди.
Ёдгор Саъдиевнинг рафиқаси — Зайлихон Саъдиева санъатшунос олима эди.
Уларнинг икки нафар фарзандлари бор: ўғли Ҳабибулло, қизи Мунисхон.
Зайлихон Саъдиева газеталарнинг бирига берган интервьюсида Ёдгор Саъдиев билан қандай танишгани ҳақида шундай деган эди:
— Мен рус мактабида ўқиганман. Бир куни мактабдан келиб телевизорни ёқсам, бир йигит ўзбек тилида бир шеърни чиройли, маъноли, дона-дона қилиб айтаяпти. Рус тилида ўқиганим учун ҳам шеър маъносига тушунмасдим-у, лекин экрандаги йигит оромимни ўғирлаганди (кулади). Юрсам ҳам, турсам ҳам шеър ўқиган йигит кўз олдимдан кетмасди. Ўша пайтлари битирувчи синф ўқувчиси эдим. Ёдгор ака илк маротаба «Дилбарим» фильмида суратга тушган. Шундан сўнг қайсидир журналда суратлари билан чиқди. Ана шу журналдаги суратларни қирқиб олиб, ётоқхонамга ёпиштириб қўйгандим (кулади). Орадан бир неча йиллар ўтгач, эшитишимча, мен ёқтирган йигит отам билан битта театрда ишлар экан. Бу хабарни эшитиб, жуда қувондим. Отам ҳам, онам ҳам театрда ишлашарди. Бизни ҳам театрга олиб бориб туришарди. Ёдгор аканинг театрда ишлашини эшитиб, ҳаловатим йўқолди. Кейин онамга, «Сизнинг ўрнингизга матн таржима қилгани борай», деб баҳона қиладиган бўлдим. Шу тариқа театрга бориб турардим, фурсатдан фойдаланиб, Ёдгор ака билан яқиндан танишишга мушарраф бўлдим. Шу орада у киши ҳарбий хизматга кетадиган бўлди. Таниш-билишлардан хизмат манзилини олиб, қайсидир байрам билан табриклаб, хат ёзиб жўнатгандим. Хизматдан қайтганидан сўнг у кишининг ҳам кўнгли борлигини, менга нисбатан муносабати жиддийлигини айтди. Кейин совчи жўнатди. Ёдгор ака, «Зайлихон, биласизми, уйланмоқчи бўлсам, аввал онасини кўриб, кейин қизини оламан, деб ният қилардим», деди.
Фото: darakchi.uz
Мехмон
19 апрел 2016, 23:59sabr tiliman sevimli aktyorim
Алижон
03 март 2016, 12:26Едгор ака сизга ва оийла азоларингизга чукур хамдардлик билдираман турмуш уртогингиз колган умрини сизга ва фарзандларингизга берсин сизнинг ашаддий мухлисингиз Алижон
хуршид
23 декабр 2015, 03:28Купни дувоси ижобат .булади .сизга сабир. Едгор ака бу хабарни эшиткан Дунедаги узбек халки сизга хам дард
Мехмон
19 декабр 2015, 16:50Ўлим ҳаёт қонуни. Биз кутмаганда ҳозиру-нозир. Биз кутмаганда ёнимиздаги яқинларимизни олиб кетади. Ёдгор ака ва фарзандларига сабр тилайман. Зайлихон онанинг охиротлари обод бўлсин.
Мехмон
19 декабр 2015, 11:44انا لله و انا اليه راجعون ...
Ассалому алайкум устозимиз Хабибуллох домла!. сиз ва оила аьзоларингизга чукур таьзия изхор киламиз. Аллохим! Волидангизнинг хайрли амалларини кабул килсин. жойлари жаннатда булсин. Ислом университети "Исломшунос" кафедраси "Ислом тарихи ва манбашунослик" мутахассислиги 2-боскич магистрантлар.
Мехмон
19 декабр 2015, 11:41انا لله و انا اليه راجعون ...
Ассалому алайкум устозимиз Хабибуллох домла!. сиз ва оила аьзоларингизга чукур таьзия изхор киламиз. Аллохим! Волидангизнинг хайрли амалларини кабул килсин. жойлари жаннатда булсин. Ислом университети "Исломшунос" кафедраси "Ислом тарихи ва манбашунослик" мутахассислиги 2-боскич магистрантлар.
Азизбек
18 декабр 2015, 21:26Охирати обод булсин. Бундай инсонлар камдан кам дунёга келади. хамдардлик билдираман. сабр тилайман
Султанов Зокиржон
18 декабр 2015, 12:27Жойлари жаната бўлсин. Ёдгор ака мен сизнинг мухлисингизман.
Фарзандларингизни роҳатини кўриб юринг.