Ўзбекистонда яна бир олий ўқув юрти ташкил этилди

мая 27 / 2020
alt
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.
 
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Ўзбек мақом санъати факультети” ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари негизида мақом ижрочилиги, бахшичилик ва катта ашула йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси - Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилди;
 
Давлат муассасаси шаклидаги Маданий мерос илмий-тадқиқот институти ташкил этилди;
 
Республика ихтисослаштирилган эстрада ва цирк мактаби Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи этиб қайта ташкил этилди;
 
В.Успенский ва Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари мактаб-интернатлар учун белгиланган имтиёзларни татбиқ қилган ҳолда тегишлича В.Успенский ва Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабларига айлантирилди;
 
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Иқтидорли болалар академик лицейи ҳамда Тошкент ихтисослаштирилган маданият мактаби негизида Маданият вазирлиги тизимида Республика мусиқа ва санъат коллежи ташкил этилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *