Ватанпарварлик руҳидаги 2015 йилнинг энг яхши фильмлари эълон қилинди

янв 04 / 2016

Рейтинг “Даракчи” газетаси ва сайти кузатувчилари иштирок этган сўровнома натижаларига кўра аниқланди. Унга кўра, ватанпарварлик руҳидаги 2015 йилнинг энг яхши фильми рейтингининг илк поғонасини режиссёр Ҳилол Насимовнинг “Гумроҳлар” фильми эгаллади. Фильмда “Ватанга, оиласига хиёнат қилиб, ношукурлик сабаб ўзга юртларда сарсон бўлган инсон тақдири улкан маҳорат билан очиб берилган”, деб қайд этади нашр.

alt

Рейтингнинг ушбу мезон бўйича иккинчи поғонасини Рустам Саъдиевнинг “Сотқин” фильми эгаллади. “Фильмда диний экстремизм ва терроризмнинг аянчли оқибатлари, бу йўлга адашиб кириб қолганларнинг қисмати ва изтироблари таъсирчан, ишонарли очиб берилган”, деб таъкидлайди нашр.

alt

Ҳилол Насимовнинг яна бир фильми - “Ажал жодуси” ҳам “ватанпарварлик руҳидаги йилнинг энг яхши фильми”, деб баҳоланди.

alt

  • Мехмон
    04 феврал 2016, 10:29

    Филмларнинг 3 таси ҳам жуда зўр ишланган, Гап йўқ.

  • akoshams
    05 янвuary 2016, 17:03

    "04 янвuary 2016, 22:16"- январь ойи номи нотугри ёзилган!!!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *