Қозоғистонлик телебошловчи: "Тамила хурмача қилиқлари билан бизда шуҳрат қозонишни орзу қилмаса ҳам бўлади"

фев 03 / 2016

alt

Sputnik cайти Қозоғистон шоу-бизнеси вакили, машҳур телебошловчи Серик Акишев билан боғланиб, унинг ушбу можаро юзасидан қандай фикрда эканига қизиқиб кўрди. 

"Тамила нима учун Қозоғистонга йўл олгани кундек равшан. Сабаби, биринчидан Қозоғистон Ўзбекистон билан қўшни. Иккинчидан ўзбек шоу-бизнесининг кўпгина вакиллари учун Қозоғистон ўз маҳсулотларини ўтказиш имконини берувчи янги майдонга айлангани сир эмас. Фикримча, агар Тамила Қозоғистонга ўз концерт фаолиятини давом эттириш мақсадида кўчиб ўтган бўлса, бу йўлда у тўсиққа учрамайди. Лекин машҳурлик борасида бирор нарса дейишим қийин. Мисол учун, мен шундай қўшиқчи борлиги ҳақида биринчи марта эшитиб турибман. Ўша жанжалли видеоролик бўлмаганида, Тамилланинг борлиги ҳақида хабар топмасдим.

... Албатта, Тамила Қозоғистонга келиб нимага эриша олишини кузатиш, қизиқ. Фақат бир нарсани айтишим мумкин, Тамила ўзининг юқорида тилга олинган хурмача қилиқлари билан Қозоғистонда шуҳрат қозонишни орзу қилмаса ҳам бўлади”, - деди Серик Акишев.

Эслатиб ўтамиз, Тамила билан боғлиқ ушбу ҳодисалар сабаб, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан унинг лицензияси тугатилди.

  • Мехмон
    07 феврал 2016, 15:15

    Каерга хам кетар эди Ватанини ташлаб!? Узимиз тарбиялаб оламиз керак булса. Шунга ухшаш ишларни килганлар "юлдуз" булиб юрибди-ку "кечалари екимли,сехрли" деб.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *