"Қор маликаси" оилавий эртак шоу-мюзиклни кўриш учун 30 мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрди

янв 12 / 2016

alt

8 -10 январь кунлари бўлиб ўтган оилавий эртак шоу-мюзикли 30 мингдан ортиқ томошабин томонидан кўрилди, деб хабар беради review.uz.

Унда “Главная сцена” лойиҳаси ғолиби Сардор Милано, хонанда Саида, Жасур Мирсагатов, Камилла (Алена Акиева) ва Миржон Ашраповлар иштирок этишди. Мюзиклнинг постановкачи-режиссёрлари ака-ука Хасан ва Хусан Салиховлар, улар ўзлари ҳам мюзиклда роль ижро қилишган.

Қайд этилишича, шоу-мюзиклнинг кастингида 100 нафарга яқин киши иштирок этган. Мюзиклнинг давомийлиги 1 соату15 дақиқани ташкил қилади. Унда 12 ёшдан 28 ёшгача бўлган актёрлар роль ижро этишган. Дастур учун 100 га яқин антиқа либослар тайёрланган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *