Қирғизистоннинг "АКИпресс" ахборот агентлиги ўзбек дўппилари ҳақида мақола эълон қилди

янв 07 / 2016

alt

Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар қилишича, мақола давомида мазкур миллий бош кийимининг турли кўринишлари хусусида сўз юритилади.

“Ҳар бир вилоят, жумладан, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Қашқадарё ва Сурхондарёнинг ўзига хос кўринишдаги дўппилари мавжуддир. Бундан ташқари, улар байрамона, диний ва доимий кийиладиган турларга эга. Дўппилар юмшоқ ёки қаттиқ матолардан тикилади, кашта ёки майда мунчоқлар билан безатилади ҳамда айлана ёки тўртбурчак шаклда бўлади”, - деб ёзади “АКИпресс”.

alt

Шунингдек, мақолада дўппиларнинг безаги, нақшлари, уларнинг маънолари, гулли тасвирлари орасида атиргул, гулсафсар, чиннигул, лола, гултожихўроз, олма гули ва бошқалар қўлланилиши ва мевалар орасида эса анор, олча, гилос, бодом, гармдори ва бошқалар ўз аксини топиши ҳақида ёзилган.
Мазкур бош кийими тарихини ўрганиш ва унинг турли кўринишларидан баҳраманд бўлиш истагида бўлган Ўзбекистон меҳмонлари улар билан Давлат халқ амалий санъати ва тарихи музейида танишиш имконига эга”, дея мақолага якун ясайди Қирғизистон ахборот агентлиги.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *