Турк сериаллари йилига 350 млн доллар даромад келтиради

окт 17 / 2018

 

– Сўнгги йилларда юздан ортиқ турк сериали дунёнинг 150 дан ортиқ давлатига экспорт қилинган 

Сериалы приносят Турции $350 млн в год

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги хабарига кўра, турк сериалларининг йиллик даромади 350 млн долларни ташкил қилади. Сўнгги йилларда 100 дан ортиқ сериал экспорт қилинган.

Турк сериаллари Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Шарқий ва Ғарбий Европа, АҚШ, Лотин Америка каби дунёнинг 150 дан ортиқ давлатига экспорт қилинади. Тушадиган даромад кўрсаткичи бўйича Туркия дунёда АҚШдан кейинги иккинчи ўринда туради.

Улар орасида “Фериха”, “Кумуш”, “Кара севда”, “Эзел” каби телесериаллар кўпчилик эътирофига сазовор бўлган.

Дунё бўйича турк сериалларини томоша қилувчилар сони эса 500 миллиондан ошиб кетган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *