Тошкентда ВГИКнинг филиали очилиши мумкин

янв 09 / 2018

alt

Бутунроссия давлат кинематография институтининг (ВГИК) Тошкент филиалини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда, дея хабар бермоқда “Ўзбеккино” агентлиги ахборот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2017 йил 29 декабрда кинематография соҳасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар бўйича ўтказилган йиғилиш Баёнида Москва шаҳридаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг (ВГИК) Тошкент шаҳар филиалини очиш бўйича таклиф тайёрлаш белгилаб қўйилган.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг кино соҳасидаги кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Москва шаҳридаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент шаҳар филиалини очиш бўйича Россия Федерацияси ҳукумати билан музокаралар олиб бориши ва натижаси юзасидан тегишли таклиф тайёрлаши қайд этилган.

Мазкур олий таълим муассасаси кинематографчиларни етиштириб берувчи дунёдаги нуфузли таълим даргоҳларидан бири бўлиб, ўзбек киноси арбобларининг кўпчилиги айнан мана шу муассасада таълим олган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *