Тошкентда Холокоста қурбонлари хотираси ёдга олинди

янв 29 / 2016

alt

Германия ва Исроил давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган мумтоз мусиқа кечасида Ўзбекистон ёшлар симфоник оркестри томонидан Дмитрий Шестаковичнинг фашизм ва уруш қурбонлари хотирасига бағишланган камер симфонияси, Жулио Каччинининг Аве Мариа ва бошқа мумтоз мусиқа асарлар ижро этилди.

БМТ Бош ассамблеяси 27 ноябрни “Халқаро Холокоста курбонлари хотираси куни” деб эълон қилган ва бу сана шунчаки танланмаган. 1945 йилнинг айнан шу куни нацистларнинг энг йирик Полшадаги Освенсим-Биркенау “ўлим лагери” озод этилган эди. Маълум бўлишича, у ерда 1,5 млрд. дан 4 млн.гача киши ҳалок бўлган. 16 йилдан бери ушбу сананинг нишонланиши лагердан омон қолганлар ҳамда Холокоста қурбонлари хотирасига дунё ҳамжамиятининг ҳурмати белгисига саналади.

Тадбирда Германия ва Исроил давлатининг Ўзбекистондаги элчилари 20 асрнинг энг мудҳиш фожеасини яна бир бор эсга олиб, инсониятга нисбатан бундай жиноят ҳеч қачон бошқа такрорланмаслигини таъкидлаб ўтишди, деб хабар беради UzReport.uz.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *