Тошкент Фотосуратлар уйида "Менинг армиям – менинг фахрим!" номли танлов-кўргазма ташкил этилди

янв 11 / 2016

alt

Танловда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари, умумтаълим ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва ўқитувчилари, шунингдек, профессионал рассомлар, фотоусталари ўз ижодий ишлари билан иштирок этди. 

Мазкур танловдан кўзланган мақсад Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар, миллий армиямизнинг жамият ва давлат олдидаги ўрни ва аҳамиятини халқимиз, айниқса, ёшларга етказишдан иборатдир, деб ёзади Жаҳон АА.

Кўргазмада 180 ижодкорнинг икки юздан ортиқ ижодий иши намойиш этилмоқда. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *