"Топ модель МДҲ-2018" гўзаллик танловида Ўзбекистонлик қизлар ҳам иштирок этади

окт 25 / 2018

– Танлов 25 октябрь куни Ереванда бўлиб ўтади

– Жорий йилда 16 мамлакатдан 30 нафар қизлар иштирок этади

– Ўзбекистондан Нигина Фахриддинова, Паризода Қувондиқова ва Индира Алиевалар қатнашмоқда

alt

Бугун, 25 октябрь куни Ереванда "Топ модель МДҲ-2018" гўзаллик танловига старт берилди.

Жорий йилда 16 мамлакатдан 30 нафар қизлар иштирок этяпди. Ўзбекистондан ушбу танловда Нигина Фахриддинова, Паризода Қувондиқова ва Индира Алиевалар қатнашмоқда.

alt

"Танловдан мақсад, МДҲ мамлакатларини мода ва киноиндустрия оламида олий даражада муносиб тақдим эта оладиган қизларни аниқлаш. Танлов ғолибасига дунёга машҳур мода уйлари ва продюсерлик марказларидан таклифномалар келади", — деб хабар қилмоқда ташкилотчилар.

alt

Танлов якуни 4 ноябрь куни Арманистондаги Карен Демирчян номидаги спорт-концерт мажмуасида ўтказилади.

Ғолиб реклама агентликлари, модалар уйлари ва продюсерлик марказларидан таклифномалар билан бирга пул мукофотини қўлга киритади.


UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *