"Тўйдан олдин томоша" ёхуд Канизани ўғри урди

янв 11 / 2016

alt

“Sayyod” сайти хабар беришича,  8 январь куни кеч соат 19:30ларда Каниза Тошкентдаги Amaretto Restaurant олдига ўзининг шахсий Porsche Cayenne автомашинасини қўйиб, дугоналари билан овқатланиб, соат 21:00ларда қайтиб чиққанида машинасининг орқа томонидаги ойнаси синдирилганини кўради.

alt

Хонанданинг айтишича, машина ичидан 2,5-3 миллион сўмлик Cavalli сумкаси, 10 минг АҚШ долларлик Vertu телефони, 400 АҚШ долларлик Fleur Narcotique атири, яна бир қимматбаҳо кармонча ҳамда 300 минг сўм атрофидаги пули ўғирлаб кетилган.

Сайт раҳбарининг “Милицияга мурожаат қилдингизми?”, деган саволига  Каниза бундан аввал ҳам 4-5 маротаба нарсаларини шундай ўғирлатиб қўйганида милицияга борганида ёрдам бера олишмаганини, яна беҳуда ёзув-чизувлар билан вақтини кетказишни истамагинини айтган.

Шунингдек, энди бундан кейин машинасида ҳеч нарса қолдирмаслигини ҳам қўшимча қилган хонанда.

Эслатиб ўтамиз, Каниза шу йилнинг 28 апрель куни “Истиқлол” санъат саройида туғилган кунида концерт бериб, турмушга чиқмоқчи эканлиги хабар қилинган эди.

Фото: sayyod.com

  • Мехмон
    29 ноябр 2016, 21:34

    танкда юриш кереда

  • Мехмон
    25 янвuary 2016, 17:56

    Бу тўй олдидан янги шоу ва яна ҳам ўзига жалб қилиш демакдир. етим есирга бериш билан хам шоу қиса бўладику

  • Мехмон
    13 янвuary 2016, 17:53

    10000 долларлик телефон ишлатиш шартмиди Карнизахон

  • Мехмон
    12 янвuary 2016, 12:04

    yomon bolibdiyu

  • Мехмон
    11 янвuary 2016, 20:24

    Угрини карокчи урибди узлари бошка артисларни кушигини угирлайдику эшшак улса узини устига

  • Мехмон
    11 янвuary 2016, 15:38

    "Ишонди кроса" айтганлари самимий

  • Мехмон
    11 янвuary 2016, 14:23

    Лицензиясини хам угирлаб кетишмаптида... Афсууус

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *