Термизда ўтказилган "Жануб зукколари" телебеллашувида "Сурхон ёшлари" жамоаси ғолиб бўлди

фев 07 / 2019

alt

2019 йилнинг 5 февраль куни Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Жануб зукколари” телебеллашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати UZ24'га маълум қилди.

Унда Термиз давлат университетининг “Сурхон ёшлари” ва Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг “Медстарс” жамоалари ўзаро беллашишди.

alt

Жуда қизиқарли ва муросасиз, энг асосийси томошабинларнинг қизғин олқишлари остида ўтган беллашувда “Сурхон ёшлари” жамоаси 18,2 балл тўплаб беллашув ғолиби бўлди ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

alt

Маълумот ўрнида шуни эслатиб ўтмоқчимиз: Навбатдаги телебеллашув 2019 йилнинг 10 март куни ўтказилиб, “Сурхон ёшлари” жамоаси Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг "Бошқача" жамоаси билан куч синашади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *