Тарих музейи божхоначилар кўмагида 220 та экспонат билан бойитилди

окт 22 / 2019

alt

Ўзбекистон тарихи давлат музейи юртимизнинг энг бой музейларидан биридир. Ҳозирги кунда мазкур маскан фондида 300 000 дан ортиқ экспонатлар жамланган ва ушбу даргоҳ бошқа музейларга қараганда ташриф буюрувчилар сонига кўра етакчи ўринда туради.

Яқинда Божхона хизмати ходимларининг кўмагида музейнинг археология ва нумизматика фонди 92 турдаги 220 та тарихий ашёлар билан бойитилди. Турли тарихий даврларга тегишли бўлган ушбу буюмлар катта тарихий аҳамиятга эга. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *