Таниқли санъаткор Рустам Убайдуллаев вафот этди

янв 10 / 2019

alt

9 январь куни таниқли санъаткор, машҳур доирачи Рустам Убайдуллаев вафот этди. Бу ҳақда унинг ўғли хонанда Достон Убайдуллаев ўзининг Instagram'ида маълум қилди.

Рустам Убайдуллаев 1952 йилнинг 2 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Доира санъати устаси ҳисобланган. Ўзбекистон халқ хофизи Фахриддин Умаров билан 45 йил давомида бирга ишлаган. Шундан сўнг, умрининг охирига қадар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожиакбар Ҳамидов билан ижод қилди. 

UZ24 таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *