Талаба олган фильм халқаро фестивалда ғолиб бўлди

янв 20 / 2020

alt

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Кино телевидение режиссёрлиги” мутахассислиги магистранти, ёш кинорежиссёр Фотиҳ Насимов 2019 йил ноябрь ойида Беларусь давлатининг Минск шаҳрида ўтказилган “Ладошка” VII халқаро фестивалида ўзининг “Алла” қисқа метражли фильми билан иштирок этди.

Фотиҳ Насимовнинг фильми “Энг яхши қисқа метражли фильм” номинацияси бўйича ғолиб бўлди, деб хабар қилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Аввалроқ диплом иши сифатида суратга олинган фильм Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтказилган “Бастау” халқаро кинофестивалида ҳам қатнашган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *