Соибжон Бегматов Ўзбек миллий мақом санъати марказига бош директор этиб тайинланди

янв 08 / 2018

alt

Ўзбек миллий мақом санъати марказига санъатшунослик фанлари номзоди Соибжон Маҳмудович Бегматов бош директор этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар беради.

Соибжон Бегматов Ўзбекистон давлат консерваториясида илмий-ижодий ишлар бўйича проректор, "Мусиқий шарқшунослик", “Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси” кафедраларида мудир лавозимида фаолият олиб борган.     

1996 йилдан буён санъатшунослик фанлари номзоди, “Фарғона водийси ҳофизлик анъаналари" мавзусида илмий иш ёқлаган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *