Швейцария журналида И. Савицкий номидаги давлат санъат музейи ҳақида мақола эълон қилинди

янв 08 / 2016

alt

Жаҳон АА нинг хабарига кўра, мақолада мамлакатимизда жойлашган И. Савицкий номидаги давлат санъат музейи билан яқиндан таништирилган. 

Британиянинг “The Guardian” газетаси уни дунёнинг энг нуфузли музейларидан бири, деб атади. Бугунги кунда бу ерда қарийб 90 минг асар жойлашган. Улар орасида графика ишлари, картиналар ва ҳайкалтарошлик асарлари, минглаб тарихий топилмалар, тўқимачилик ҳамда заргарлик буюмлари, кўҳна Хоразм тамаддунидан тортиб бугунги ўзбек ва қорақалпоқ рассомларининг ижодини акс эттирадиган асарларгача мавжуд.  
Мақолада Игорь Савицкийнинг таржимаи ҳоли ҳамда унинг илғор мўйқалам усталари томонидан яратилган ижодий ишларни асраб қолишга қаратилган саъй-ҳаракатларига алоҳида эътибор берилган.

“Соҳа мутахассисларининг қайд этишларича, бу коллекциядаги кашфиётлар воситасида санъат тарихини қайта ёзиш мумкин. Саҳро одамлари ва уларнинг маданиятидан илҳомланган И. Савицкий қорақалпоқ гиламларини, миллий кийимлар, қимматбаҳо заргарлик буюмлари ва бошқа санъат асарларини зўр иштиёқ билан йиғишни бошлаган. Айни пайтда у рассомларнинг Марказий Осиё билан боғлиқ асарлари ҳамда илғор рус мўйқалам усталари билан ҳам қизиқа бошлаган”, деб ёзади журнал. 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *