"Шум бола – 2019" халқаро болалар кинофестивали апрель ойида нишонланади

фев 05 / 2019

alt

Бугун, 5 февраль куни “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Германия Республикаси Гёте институтининг Ўзбекистондаги филиали раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Учрашувда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров ва Гёте институтининг Ўзбекистондаги филиали раҳбари Ян Ҳелфер доимий ҳамкорлик юзасидан музокаралар олиб боришди.

Мамлакатимизда Гёте институти филиали 1998 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

Учрашувдан кўзланган мақсад, ўзбек ва немис маданий алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва ҳар йили анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган “Шум бола – 2019” халқаро болалар кинофестивалини муносиб ўтказишдир.

Тадбир сўнгида “Шум бола – 2019” халқаро болалар кинофестивалини апрель ойида нишонлаш режалаштирилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *