Шерали Жўраев биринчи видеоклипини суратга олмоқда (ФОТО)

янв 27 / 2016

alt

Бу ҳақда ҳофизнинг тўнғич ўғли Шоҳ Жаҳон Жўраев Инстаграмдаги саҳифаси орқали хабар берди. Унинг маълум қилишича, қўшиқ матни ва мусиқаси Шерали Жўраевга тегишли. Клипга режиссёрликни Шоҳ Жаҳон Жўраев ўз зиммасига олган, унга бу ишда ҳамда тасвирга олишда Шуҳрат Мавлонов ёрдам бермоқда.

alt

alt

Ижтимоий тармоққа жойланган суратларда клипнинг тасвирга олиш жараёнларини кўриш мумкин. Шерали Жўраев ушбу замонавий клипида ретро услубда намоён бўлиши кутилмоқда: ретро автомобиль, ретро услубдаги либос... Дарвоқе, либос ғояси ҳам Шоҳ Жаҳон Жўраевга тегишли.

alt

alt

Фото: Instagram

 

  • Мехмон
    14 март 2016, 10:31

    Гап йўв Шерали Жураев боракансизку биз мухлислар энди биз каби инсонлар нойоб бунақаси чиқмаса керак чиқсахам бундай зур булмаса керак умрингиз узох булсин

  • Мехмон
    09 март 2016, 13:28

    Офарин ! Шерали Жураевдан янги кушиклар кутиб коламиз. Умирлари узок булсин мухлисларини бахтига.

  • Мехмон
    06 феврал 2016, 17:08

    Қўшиқ ўтмай қолган бўлса керак, клип суратга олинаётган.

  • Мехмон
    06 феврал 2016, 10:46

    Ўзбекистон халқ хофизи Шерали Жўраевдан хамма қўшиғларига ишланган видеоклипларни кутиб коламиз.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *