Шаҳрисабз ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатидан ўчирилиши тўғрисидаги хабар рад этилди

фев 21 / 2019

alt

Аввалроқ баъзи интернет нашрларида Шаҳрисабз шаҳрини ЮНEСКО Умумжаҳон мероси маркази (УММ) томонидан Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатидан ўчириш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси тайёрланаётгани борасида хабарлар тарқатилганди. 

Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги Доимий ваколатхонаси бу хабарларни рад этди.

"Доимий ваколатхона УММ раҳбарияти билан олиб борилган маслаҳатлашувлардан кейин шуни таъкидлайдики, мақолаларда номлари қайд этилган мутахассисларнинг Умумжаҳон мероси марказига алоқадорлиги йўқ ва унинг номидан бирон бир баёнот беришга ваколатли эмас" – дейилади ваколатхона ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрисабз шаҳри 2016 йилда ЮНEСКО томонидан Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *