"Севги изтироби" (Kara Sevda) сериалидаги Амир "Барон 2"да бош роллардан бирини ижро этади

янв 31 / 2019

alt

“Севги изтироби” (Kara Sevda) сериалидаги Амир роли билан танилган Каан Урганжи ўғли «Барон 2» фильмида бош роллардан бирини ижро этади. Бу ҳақда фильм режиссёри Рустам Саъдиев “Дарё”га маълум қилди.

alt

“Ўзбеккинo” МА буюртмаси билан суратга олинаётган “Барон 2” фильмининг суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари ҳамда актёрлар билан шартнома тузиш ишлари давом этмоқда. Суратга олиш ишлари февраль ойида бошланиши режалаштирилаётган “Барон 2” фильмида суратга тушиши режалаштирилган навбатдаги актёр билан ҳам шартнома имзоладик. Юртдошларимизга “Севги изтироби” (Kara Sevda) фильмидаги Амир роли билан яхши таниш бўлган турк актёри Каан Урганжи ўғли билан шартнома имзолашга муваффақ бўлдик. Каан Урганжи ўғли “Барон 2” фильмида бош роллардан бирини ижро этади.

alt

alt

Аввалроқ, “Қашқирлар макони” (Kurtlar Vadisi) ва “Муҳташам юз йил” каби сериаллардаги роллари орқали ўзбек томошабинига ҳам таниш бўлган турк актёри Мурат Айдин режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Барон 2” фильмида суратга тушиши ҳақида хабар қилган эдик.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *