SCORPION фильмининг трейлери тайёр бўлди (видео)

ноя 05 / 2018

– Фильм 1 декабрь куни катта экранларга чиқади

– Трейлер Тошкент, Бухоро, Санкт-Петербург ва Марокашда суратга олинган

alt

Режиссёр Мухлиса Азизованинг SCORPION фильми жорий йилнинг 27 ноябрида Тошкентда ташкил очиладиган PROlogue Халқаро кинофестивалининг очилиш фильми бўлиши кутилмоқда. Картина 1 декабрь куни катта экранларга чиқади.

Трейлер Тошкент, Бухоро, Санкт-Петербург ва Марокашда суратга олинган.

Ёшлар ўртасида халқаро жиноятчиликка қарши курашишга даъват этувчи фильмда Фарҳод Маҳмудов, Карим Мирходиев, Юлдуз Ражабова, Раъно Шодиева каби таниқли актёрлар иштирок этишди. 

Шунингдек, ролларда машҳур туркиялик актёр Мурат Йилдирим ва россиялик актёр Вячеслав Разбегаев иштирок этди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *