SCORPION – 1 декабрдан кинотеатрларда

окт 31 / 2018

– Триллер Тошкент, Бухоро, Санкт-Петербург ва Марокашда суратга олинган

– Унда машҳур туркиялик актёр Мурат Йилдирим ва россиялик актёр Вячеслав Разбегаев иштирок этди

alt

Режиссёр Мухлиса Азизованинг SCORPION фильми жорий йилнинг 27 ноябрида Тошкентда очиладиган PROlogue Халқаро кинофестивалининг очилиш фильми бўлиши кутилмоқда. Картина 1 декабрь куни катта экранларга чиқади.

Фильм Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмагида ишланган. Триллер Тошкент, Бухоро, Санкт-Петербург ва Марокашда суратга олинган.

Ёшлар ўртасида халқаро жиноятчиликка қарши курашишга даъват этувчи фильмда Фарҳод Маҳмудов, Карим Мирходиев, Юлдуз Ражабова, Раъно Шодиева каби таниқли актёрлар иштирок этишди.  Шунингдек, ролларда машҳур туркиялик актёр Мурат Йилдирим ва россиялик актёр Вячеслав Разбегаев ҳам иштирок этди.

PROlogue Халқаро кинофестивали дирекциясида маълум қилишларича, SCORPION триллерининг намойиши фестивалнинг танловдан ташқари премьераси бўлиши кутилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *