Райҳоннинг концерт баннери реклама сервиси томонидан ўтказилмади

дек 14 / 2015

alt

Бунга сабаб сифатида баннерда занжирлар акс этгани келтирилмоқда. Реклама сервисларининг талабига кўра, занжирлардан фойдаланиш мумкин эмас.

“Шу боис Райҳоннинг “боши қотган”, ҳудди суратдагидек бошини ушлаганча тушкунликка тушган. Янги фотосессия қилиб уни яна қайта баннер билан реклама сервисидан ташқари яна бошқа ерлардан ҳам тасдиқлатиш ишларидан ўтказишга бир ярим ой кетиши аниқ. Бунга эса вақт йўқ”, дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, ушбу тайёр баннерни ўзидан занжирларни олиб ташлашга қарор қилинган. Бироқ баннернинг занжирларсиз кўриниши Райҳонга маъқул келмаган.

Эслатиб ўтамиз, хонанданинг бу йилги яккахон концерти 2016 йилнинг 23,24,25,26, 27 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади.

  • Мехмон
    15 декабр 2015, 11:33

    Хозиргача барчамиз фонограмма эшитиб келганмиз. Эндиликда, жонли ижро деганда, айрим хонандаларга бу тасир этмади хам Лекин, Райхон 2015 йилги концерт дастурида жонли ижрони хам камида 50% кушигини куйлади. Вакт олий хакам, асл хонандаларни ажратиб беради.
    Кандай банер булмасин, унга омад тилайман.

  • Мехмон
    15 декабр 2015, 10:54

    Райхонни хурмат киламан. Хар калай ички киймида фотосессия килмайди, айрим хонандахонларга ухшаб. Банер эса оригинал тарзда чикган. Тасаввурни кенгрок килинглар, дустлар.

  • Мехмон
    14 декабр 2015, 17:53

    Жонли куйлайдиганлар фақат яккахон концерт қўйишга хақли!

  • Мехмон
    14 декабр 2015, 14:43

    Миллийликга нима етсин. Қарорга гап бўлиши мумкин эмас.

  • Мехмон
    14 декабр 2015, 12:38

    Ушбу хонандага жуда ҳурматим баланд эди, аммо бу хонанда ҳам бошқа хонандаларга ўхшаб фонаграммасиз қўшиқ куйлай олмас экан. булар ҳаммаси халқни алдашдан бошқа нарсани билишмайди. Қайси виждон билан халқдан қўрқмасдан пул олишиди чипта учун озгина уят керак.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *