Ҳиндистонлик актриса ва собиқ "Дунё гўзали" Приянка Чопра турмушга чиқди

дек 06 / 2018

alt

Ҳиндистонлик актриса ва собиқ “Дунё гўзали” Приянка Чопра Ник Джонасга турмушга чиқди. У ўз мухлислари учун тантана фото-суратлари билан ўртоқлашди.

Анъанага кўра, ҳашаматли тантана Мумбай шаҳридаги келин уйида бўлиб ўтди.

Унга 200 дан ортиқ меҳмонлар таклиф қилинди. 25 ёшли Ник Джонаснинг АҚШдан келган меҳмонлари Приянканинг ота-онасини уйида жойлашди.

“Дунё гўзали” танлови ғолиб тўй оқшомига бир нечта либосларни тайёрлади.

36 ёшли Приянканинг асосий тўй либоси -  оқ рангда, ярим очиқ ва марварид билан безатилган Ralph Lauren либоси бўлди.  

25 метрли ажойиб оқ тўй либос пардасини бир неча киши кўтариб кетди. Келин кўриниши мафтункор маликани ўзи бўлди.

Анъанавий ҳинд маросимида Приянка лехенгу-чоли – ҳашаматли миллий қизил либосни кийди. Ник ҳам куёв миллий ҳинд либосини кийган.

Кечки базмда эса келин ҳинд услубдаги кўплаб қимматбаҳо тошлар билан безатилган либосда пайдо бўлди.

Унинг сочлари оқ гул билан безатилган. Қулоқларида ноёб тошли сирғаларни, бўйнида ҳашаматли маржонларни тақиб олган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *