PROlogue кинофестивалининг ташкилий қўмитаси аъзолари аниқланди

окт 26 / 2018

 

–  Президент маслаҳатчисининг ўринбосари, ЁИ марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ташкилий қўмита раиси, пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кинофестивалнинг фахрий президенти этиб тайинланди

alt

27-30 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб  ўтадиган IV Ҳалқаро PROlogue кинофестивалининг ташкилий қўмитаси аъзолари аниқланди.

Кинофестиваль дирекциясидан хабар қилинишича, ташкилий қўмитанинг раиси этиб Президент маслаҳатчисининг ўринбосари, Ёшлар Иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев тайинланди. Кинофестивалнинг фахрий президенти этиб пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тайинланди, фестивал дирекциясини бошқариш эса Кинематографияни ривожлантириш маркази ва Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси Ойбек Абдушукуровга топширилди.

Ўзбекистонда тўртинчи бор ташкил қилинаётган PROlogue кинофестивали бу йил биринчи марта ҳалқаро миқёсда  ўтказилмоқда. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, фестивалда бир қатор хорижий давлатлардан машҳур киноюлдузлар иштирок этиши кутилмоқда. Фестивалнинг очилиш маросимида “SCORPION” фильмининг гала-премьераси  бўлиб ўтади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *