PROlogue кинофестивали учун 250 дан ортиқ ариза келиб тушди

ноя 02 / 2018

alt

Саралаш комиссиялари аъзолари PROlogue IV Халқаро кинофестивали танловида иштирок этиш учун топширилган картиналар билан танишиб чиқди, деб хабар беришмоқда кинофестивал дирекцияси вакиллари.

Ташкилотчиларнинг сўзларига қараганда, халқаро саралаш танловига 289дан ортиқ кино асарлари қабул қилинди. Улар тўлиқ ва қисқа метражли бадиий фильмлар халқаро танлови, ҳамда қисқа метражли миллий бадиий фильмлар танловида иштирок этиш учун ариза топширишган.

PROlogue кинофестивалида иштирок этишга 60дан ортиқ мамлакат киночилари ният билдиришган. Улар – Россия, Франция, Италия, Қозоғистон, Исроил, Эрон, Украина, АҚШ ва бошқалар.

Қисқа метражли ва тўлиқ метражли фильмлар саралаш комиссиялари таркибига кино оламининг нуфузли вакиллари киришган. Бугунги кунга комиссиялар ўз фаолиятини якунламоқда. Уларнинг вакилларининг сўзларига қараганда, яқин кунларда саралашдан ўтган ва фестивалнинг танлов дастурига киритилган картиналар рўйхати эълон қилинади.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *