Озодбек Назарбеков бу йил 10 кун концерт беради

янв 28 / 2016

alt

Хонанда 10-20 апрель кунлари  “Истиқлол”  санъат саройида “Меҳринг сабаб” деб номланган яккахон концерт дастурини тақдим этади, деб ёзади darakchi.uz.

Аввалги йилларда хонанда жонли ижрода салкам бир ой концерт бериб келган. Бу йил нима учун 10 кунга белгилангани ҳақида хонанданинг маъмури шундай деган:

- Концерт кунларини 10 кун деб эълон қилганимизга сабаб, чипталарнинг сотувини кузатамиз, агар чипталар қолмаса, яна қўшимча кунларни банд қилишимиз мумкин.

Шунингдек, маъмур концерт баннерида кўрсатилган “Фонограмма орқали ижро этилади” деган ёзувга ҳам изоҳ берган:

- Фонограмма  масаласига келадиган бўлсак, ўтган йилги концертимизда ҳам фонограммада ижро этилади деб, жонли ижрода концерт қўйганмиз. Бу йил дастур қандай ижрода бўлишини ҳали вақт кўрсатади. Эхтимол жонли, балки фонограмма бўлиши ҳам мумкин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *