Озода Нурсаидова Дилфуза Исмоилованинг айбловларидан таажжубланди

янв 20 / 2016

alt

Хабарларга кўра, хонанда Дилфуза Исмаилова суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалган. Бунда у Озода Нурсаидовани айблаган. Суратларда хонанданинг сариқ либосда рақс тушаётгани акс этган. Бу борада Дилфуза Исмоилова шундай изоҳ берган:  “Озода Нурсаидова 14 йил аввал онасининг таваллуд кунига таклиф қилган эди. Бу суратлар ўша туғилган кундаги видео тасвирдан “стоп кадр” қилиб олинган. Одамлар шу даражада инсофсиз, виждонсиз бўлиб кетишганига ҳайронман. Бошқа санъаткорларнинг меникидан-да баттарроқ суратлари тарқалса ҳам ҳеч ким “ғинг” демаяпти. Менга ҳасад кўзи билан қарайдиган, қабиҳ одамлар доим мени ёмонотлиққа чиқаришади".

Бугун эса мазкур хабарга Озода Нурсаидованинг ўзи муносабат билдирди: “Нима бу? Ўзига эътибор тортиш учун қилинган пиар акциями ёки бошқа бир инсоннинг шахсига нисбатан қасддан туҳмат тарқатиш “уюшмаси”га бевосита аъзоликми? Бунақа фисқу фасод ва арзон уюштирилган нарсаларда кимнидур исм-фамилиясини қўллашдан олдин ўйлаш керак, менимча...”, - дейди хонанда.

Ҳамда Дилфуза Исмоилованинг чиндан ҳам ундан гумони бўлса, нега қўнғироқ қилиб сўрамаганидан таажжубланади Озода Нурсаидова.

Хабарларда ушбу тушунмовчиликларга сабаб бўлаётган суратлар янада кенг тарқалмаслиги учун берилмаяпти.

 

  • Мехмон
    14 апрел 2016, 02:24

    озода хоним сизни жуда жуда яхши кураман кушикларизни маза килиб тенглайман умриз узок болсин узбекистонда битта тенги йук санаткор сиз

  • Абдулла
    22 янвuary 2016, 16:09

    Сизни севаман! Ким нима деса деяверсин!

  • Мехмон
    21 янвuary 2016, 15:36

    Бир бирларингни кўролмай ўтасан эканда сиз санъаткорлар

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *