Озарбайжонлик продюсер банкдан олган кредитини тўлаш учун буйрагини сотмоқчи

янв 11 / 2016

alt

“Мен банкка 8900 манат ҳисобида кредит тўлашим керак, бироқ буни имкони йўқ. Шу боис менинг машинамни олиб қўйишмоқчи. Мен ўз буйрагимни 15.000 манатга сотаман. Ҳозир пул ишлаб тополмайман, бошқа иложим йўқ. Буйрагимни сотгач, барча қарзларимдан қутулишга умид қиламан”, - дейди Микаил Гусейнов.

1 news.az қайд этишича, Гусейнов Озарбайжон халқ артисти Назпери Досталиева билан ишлаган, бироқ яқинда уларнинг “йўллари айро бўлган”.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *