"Оскар" мукофотига номзодлар эълон қилинди

янв 14 / 2016

alt

АҚШ Киноакадемияси сайтида хабар берилишича, энг яхши фильм номинациясига 8 та кинокартиналар тақдим этилган, улар орасида “Жосус кўприги”(“Мост Шпионов”), “Телба Макс: Қаҳр йўли”(“Безумный Макс: Дорога Ярости”), “Марсликлар”(“Марсианин”) ва “Тирик қолган”(“Выживший”) фильмлари бор.

“Энг яхши режиссёр” номинациясига Алехандро Гонсалес Иньяррити, Жорж Миллер, Адам Маккей, Том Маккарти ва Ленни Абрамсон номзодлари қўйилган.

"Энг яхши эркак роли" учун "Оскар"га "Тирик қолган" фильмида бош ролни ижро этган Леонардо Ди Каприо, Мэтт Деймон ("Марсликлар"), Эдди Редмейн ("Даниялик қиз"), Майкл Фассбендер ("Стив Джобс") ва Брайан Крэнстон ("Трамбо") номзодлари қўйилган.

“Иккинчи пландаги энг яхши эркак роли”га Сильвестр Сталлоне, Марк Раффало, Кристиан Бэйл ва Марк Райланс кураш олиб боради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *