Оскар мукофотига Ўзбекистон номидан қайси фильм илгари сурилиши эълон қилинди

сен 26 / 2019

alt

Режиссёр Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” тўлиқ метражли бадиий фильми Оскар мукофотига Ўзбекистон номидан илгари сурилади. Бу ҳақда "Ўзбеккино" МА матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Оскар мукофотининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига Ўзбекистоннинг бир қатор киноижодкорларидан фильмлар тақдим қилинган. Жумладан, Абдуҳалил Мигноровнинг “Имом Термизий”, Риҳсибой Муҳаммаджоновнинг “Қор ёғмоқда, оппоқ қор”, Абдувоҳид Ғаниевнинг “Элпарвар”, Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон” ҳамда Илҳом Муҳаммадиброҳимовнинг “Парвоз” фильмлари танлов учун тақдим қилинган.

Ўзбекистон Оскар қўмитасининг координацион маркази ҳисобланган Ўзбекистон миллий кинокомиссиясида тақдим қилинган фильмларни муҳокама қилиб, Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” фильмини танлаб олган.

Умид Ҳамдамовнинг "Иссиқ нон" фильми 2019 йил апрелида Тошкентда бўлиб ўтган "Олтин ҳумо" тақдимотида "Энг яхши монтаж иши", "Энг яхши сценарий" ва "Энг яхши фильм" йўналишларида ғолибликни қўлга киритган. Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган «Киношок» фестивалида эса Гран-прига лойиқ кўрилган.

 “Оскар” тақдирлаш маросими 2020 йилнинг 9 февраль куни Лос-Анжелес шаҳрининг машҳур Dolby театрида бўлиб ўтади.

alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *