"Опа-сингиллар" сериали орқали танилган актёр Расулхон Қодирхонов уйланди

окт 17 / 2016

Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри актёри, ўзбек томошабинларига "Опа-сингиллар" сериалидаги Икром роли орқали яхши таниш бўлган Расулхон Қодирхонов оила қурди.

alt

Бу ҳақда актёрнинг ҳамкасбларидан бири Фейсбукдаги "Театрга муҳаббат" гуруҳида маълум қилди. "Туйлар муборак!!! Ва ниҳоят Расулхон Кодирхоновимиз уйландилар. Ўзиям роса келин танладик-э... Бахтли бўлишсин", дейилади хабарда.

Шунингдек, хабарда шу куни Расулхоннинг укаси Рашидбек ҳам бахт остонасига қадам қўйгани, қўшалоқ тўй бўлгани айтилади. Тўй 15 октябрь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида бўлиб ўтган.


UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    20 октябр 2016, 16:28

    бахтли булишсин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *