"Олтин ҳумо" миллий кинотақдимотининг саралаш комиссияси 60 га яқин фильмларни кўриб чиқмоқда

мар 07 / 2019

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан ўтказилаётган “Олтин ҳумо” миллий кинотақдимотининг саралаш босқичи давом этмоқда. Тақдимотнинг саралаш босқичига 60 га яқин филмлар келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси матбуот хизмати маълум қилди.
 
“Олтин ҳумо” миллий кинотақдимотининг саралаш комиссияси 30 та бадиий, 20 та ҳужжатли ҳамда 4 та анимацион филмларни кўриб чиқмоқда.
 
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасининг “Олтин ҳумо” миллий кинотақдимоти ташкилий қўмитасида қуйидаги бадиий фильмлар кўриб чиқилмоқда.
 
“Элпарвар”, “Ўқилмаган хат”, “Асал ойи”, “Тинчлик ортида”, “Исломхўжа”, “Васият”, “Кулба”, “Мақсад”, “Қотиллар ўйини”, “Қора зарба”, “Ҳаёт”, “Ҳамроҳ”, “Бой бўлма, саҳий бўл”, “Темир мушт”, “Гўдак ноласи”, “Жаннат қайдасан”, “Ота уй”, “Сарвқомат дилбарим”, “Берлин-Оққўрғон”, “Сабот”, “Иссиқ нон”, “Арслон изидан”, “Миллионер келин”, “Намасте, муҳаббат”, “Севгимиз учун”, “Хон қизи”, “Қайсаргинам”, “Қайсаргинам 2”, “Амиран”, “Назира”.
 
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасининг “Олтин ҳумо” миллий кинотақдимоти ташкилий қўмитасида қуйидаги ҳужжатли филмлар кўриб чиқилмоқда.
 
“Балиқчи”, “Бир уядан учган қиронлар”, “Мўйноқ дўстлик ўлкаси”, “Ўтмишимиз кўзгуси”, “Комилжон Отаниёзов”, “Абай сўзи”, “Ҳақиқат қўшиғи”, “Саид Ризо Ализода”, “Кейинги бекат”, “Хўжа Аҳрор Валий”, “Икки элнинг суюкли фарзанди”, “Хўжайи жаҳон Абдуҳолиқ Ғиждувоний”, “Хўжа Баҳовуддин Нақшбанд”, “Қадимги Бухоро”, “Ҳасанбой Дўсматов”, “Она юртнинг бағридан зуволаси”, “Ягона осмон остида”, “Гўзаллик шайдоси”, “Ҳақиқат қиличи”.
 
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасининг “Олтин ҳумо” миллий кинотақдимоти ташкилий қўмитасида қуйидаги анимацион филмлар кўриб чиқилмоқда.
 
“Ҳаёт дарёси”, “Довюрак ошпаз”, “Ғилдиракли уй”, “Авто саргузаштлар”.
 
“Олтин ҳумо” миллий кинотақдимоти саралаш комиссияси аъзолари қуйидагилардан иборат.
 
Саралаш комиссияси раиси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов, аъзолар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кинорежиссёр Айюб Шаҳобиддинов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кинорежиссёр Баҳодир Одилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кинооператор Ҳамидулла Ҳасанов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мултимедиа маркази раҳбари, кинопродюсер Аваз Тожихонов, кинорежиссёр, сценарист Жасур Исҳоқовлардан ташкил топган.
 
Тақдирлаш маросими 2019 йилнинг 10 апрел куни Тошкент шаҳрида, “Туркистон” саройида бўлиб ўтади.
 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *