"Олтин глобус" мукофотининг совриндорлари эълон қилинди

янв 11 / 2016

alt

Нуфузли киномукофотнинг "Энг яхши драматик фильм" йўналиши бўйича "Омон қолган" фильми ғолиб бўлди. Ушбу фильм режиссёри Алехандро Гонсалес Иньярриту "Энг яхши режиссёр" йўналиши бўйича совринни қўлга киритди. Леонардо Ди Каприо «Омон қолган» фильмидаги бош роли учун "Энг яхши драматик актёр" йўналишида тақдирланди. 

"Энг яхши драматик актриса" йўналишидаги "Олтин глобус" мукофоти "Хона" картинасидаги роли учун Бри Ларсонга топширилди.

"Энг яхши комедия/мюзикл" сифатида "Марсианин" фильми тан олинди, актёр Мэтт Дэймон мазкур фильмдаги роли учун "Энг яхши комедия актёри" деб топилди.

Женнифер Лоуренсга "Жой" фильмидаги роли учун "Энг яхши комедия актрисаси" номинацияси бўйича "Олтин глобус" мукофоти топширилди

"Энг яхши сценарий" йўналишида мукофот "Стив Жобс" фильми матни учун Аарон Соркинга насиб этди. Актриса Кейт Уинслет ушбу фильмдаги ижроси учун  "Иккинчи пландаги энг яхши актриса" сифатида мукофотга эга бўлди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *