ОАВ: Монсеррат Кабалье фирибгарлик учун 6 ойга қамоққа олинади

дек 15 / 2015

alt

Бу ҳақда 15 декабрь, сешанба куни Europa press тарқатган хабарга таяниб, Тасс агентлиги ёзмоқда.

Қайд этилишича, суд пайтида хонанда айбини тан олган. Гарчи у суд залида соғлиғи туфайли иштирок этмаган бўлса-да, видеоконференция воситасида уйидан туриб айбдорлигини айтган.

2014 йил апрелда Барселона прокуратураси Кабальени 500 минг евро миқдоридаги солиқларни тўлашдан бош тортганликда гумон қилган эди. Тергов маълумотларига кўра, хонанда Андоррада, шу жумладан, Россиядаги концертлардан олган гонорарини яширган ва улардан Испанияда даромад солиғини тўламаган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *