Наманганда янги маданият ва аҳоли дам олиш маркази иш бошлади

дек 17 / 2015

alt
Мазкур марказ биносида "Олим” қурилиш таъмир МЧЖ қурувчилари томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Марказни таъмирлаш ишлари учун маҳаллий бюджетдан 450 млн. сўм, жиҳозлаш учун эса 50 млн. сўм маблағ сарфланди.
Ушбу марказда 250 ўринли томоша зали, 8 та маъмурият ва тўгарак хоналари мавжуд бўлиб, 14 минг 700 дан зиёд қишлоқ аҳолисига маданий хизмат кўрсатади.
Марказда қишлоқ ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш мақсадида ашула, қашқар рубоби, дутор, ғижжак, доира тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган, деб хабар қилади Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг матбуот хизмати.

  • Мехмон
    12 мая 2017, 09:57

    Жуда яхши бупти дутор чалишни урганмокчийдим еш чегараланмаганми

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *