Наманганда "Қўли гулдир ўзбек аёлин" деб номланган фестиваль бўлиб ўтди

янв 25 / 2016

alt

Фестивалда талабалар, маҳаллалар қошидаги ўқув марказлари дизайнер, модельер ва тикувчилари, якка тартибда фаолият кўрсатаётган чеварларнинг либослари кўргазмаси намойиш этилди. Атлас, адрас, банорас, беқасам ва шойи каби миллий матолардан тикилган замонавий либослар, турли ёшдагилар учун мўлжалланган мавсумбоп либослар, спорт кийимлари барчанинг эътиборини тортди.

Наманган шаҳрида якка тартибда фаолият кўрсатаётган чевар-дизайнер Таманно Саидмаҳмудованинг либослар туркуми юқори баҳоланиб, у биринчи ўринга муносиб топилди. Вилоят марказидаги “Ҳилолабону” ва “Мадинабону” ўқув марказлари чеварлари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади, деб хабар беради ЎзА.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *