Муқаддас Саъдуллаева ва Йигитали Мамажонов ўғил фарзандли бўлди

дек 24 / 2018

Муқаддас Саъдуллаева ҳамда Йигитали Мамажонов ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда актриса Instagram саҳифасида хабар берди. Улар чақалоққа Абубакир деб исм қўйишган. 

Аввалроқ актёрлар Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаева турмуш қургани ва фарзанд кутаётгани хабар қилинганди. Ушбу никоҳ Йигиталининг учинчи, Муқаддас Саъдуллаеванинг иккинчи турмуши ҳисобланади. Йигиталининг аввалги никоҳларидан уч нафар фарзанди бор. Муқаддас Саъдуллаева аввалги турмушидан Саъдия исмли қиз фарзанд кўрган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг