«Муҳташам юз йил» актёри «БАРОН 2»да суратга тушади

янв 19 / 2019

alt

«Қашқирлар макони» (Kurtlar Vadisi) ва «Муҳташам юз йил» каби сериаллардаги роллари орқали ўзбек томошабинига ҳам таниш бўлган турк актёри Мурат Айдин режиссёр Рустам Сагдиевнинг «БАРОН 2» фильмида суратга тушади.

alt

Режиссёр ўзининг Инстаграмдаги шахсий саҳифасида актёр билан шартнома имзолаш чоғида тасвирга олинган видео ва фотосуратлар билан бўлишди.

alt

Мурат Айдин – 1975 йилда Туркиянинг Ардаханида таваллуд топган. Ўн етти ёшида театр актёри йўналишида таълим олишни бошлаган. Бир нечта театрларда кўплаб ролларни ижро этган. Орадан йиллар ўтиб, ўзи таҳсил олган театрга раҳбарлик қила бошлайди. Ҳозирда MATSANAT Мурат Айдин Театрига бошчилик қилмоқда. Актёр шу кунга қадар мингдан ортиқ шогирдлар етиштирган. Унинг энг таниқли ўқувчиларидан бири Толга Сариташ. Санъаткор театр актёрлигидан ташқари телесериалларда ҳам суратга тушиб туради. Унинг энг таниқли ролларидан бири «Қашқирлар макони» сериалидаги Балтазар образи.

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *