Мудофаа вазирлигида "Барон" фильми ижодкорлари билан учрашув ўтказилди

фев 02 / 2016

alt

Унда фильм режиссёри Рустам Саъдиев, фильмда ички ишлар ходими образини яратган таниқли актёр Жавоҳир Зокиров, бокс бўйича чемпион Ботир исмли йигитнинг ролини ижро этган актёр Улуғбек Қодиров каби киноижодкорлар иштирок этишди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Қайд этилишича, фильмдан сўнг сўзга чиққан ҳарбийлар ҳозирги кунда бутун дунёга хавф солиб турган наркобизнес ва унга қарши курашнинг ҳаётий мисоллар билан очиб берилганини ҳамда долзарб масаланинг хавф-хатари кино санъати орқали кенг ёритилиб берилганлигини таъкидлаб ўтишган.

Фильм ижодкорлари билан учрашувлар давом этади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *