Москвада ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосовнинг юбилей кечаси ташкил этилади

янв 15 / 2016

alt

Бу ҳақда Москвадаги Ўзбек миллий-маданий автономияси сайтига асосланиб review.uz нашри хабар қилади.

Тадбир РФ Кинематографлар уюшмаси, Россия Давлат Фильмлар фонди, Кино актёрлари гильдияси ва UzTvRus томонидан ташкил қилинмоқда.

Шуҳрат Салиҳович Аббосов “Тошкент – нон шаҳри”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Сен етим эмассан”, “Абу Райҳон Беруний” ва "Муҳаббат драмаси" сингари фильмларни тасвирга олган.

Таниқли режиссёрни қутлагани маданият арбоблари ва шоу-бизнес вакиллари ташриф буюришади.

  • Мехмон
    15 янвuary 2016, 11:42

    "Оловли йуллар" филмини хам тасвирга олганлар.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *